АсосийЖамият

Халқаро автомобиль федерацияси (FIA) Президенти: “Ўзбекистон – дунёга ҳали очилмаган илм хазинаси”

"FIA Генерал ассемблиес Wеек" тадбирлари доирасида Миллий Олимпиа қўмитаси мутасаддилари ҳамроҳлигида Халқаро автомобиль федерацияси (FIA) Президенти Муҳаммад Бен Сулаем Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, бу ерда жамланган бой тарихий-маданий мерос билан батафсил танишди.

'Халқаро автомобиль федерацияси (FIA) Президенти: “Ўзбекистон – дунёга ҳали очилмаган илм хазинаси”'ning rasmi

Улар аввало Исломдан аввалги давр, Биринчи ренессанс, Иккинчи ренессанс, “Янги Ўзбекистон — янги ренессанс пойдевори” бўлимлари ҳамда Қуръон зали бўйлаб саёҳат қилиб, ҳар бир бўлимнинг мазмуни, ундаги нодир артефактлар ва замонавий технологиялар билан ишланган экспозицияларни диққат билан кўздан кечирди.

 

Меҳмонлар Исломдан аввалги даврга оид асл нусхадаги артефактлар сақланаётгани, Марказ фондида кўплаб ноёб тарихий манбалар мавжудлиги ва уларнинг илмий асосда намойиш этилаётганини юқори баҳолади. Ҳар бир бўлимнинг алоҳида концепция асосида ташкил этилгани, экспозицияларнинг изчил ва мантиқий кетма-кетликда жойлаштирилгани ҳам кучли таассурот қолдирди.

 

 

 

FIA президенти Муҳаммад Бен Сулайм ўз таассуротларини қуйидагича ифода этди:

 

“Ўзбекистон ҳукумати ва шахсан Президентга бу Марказни ўз кўзимиз билан кўриш имконини бергани учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бу ерда илгари билмаган кўплаб маълумотларни кўрдим. Менимча, бу Ўзбекистоннинг яширин хазинаси.


Бу юрт дунёга ёйган илмий мерос ҳақида кўпчилик ҳали ҳам етарлича хабардор эмас.

 

Қуръонга бағишланган залда асл қўлёзмаларни кўрганим, йўқолиб кетган ёки турли йўллар билан бошқа мамлакатларга ўтиб кетган нодир манбаларни қайта жамлаш бўйича Президентнинг шахсий ташаббуси ҳақида эшитганим бу мени чуқур ҳаяжонга солди.

 

Бу маскан дунё миқёсида янада кенг тарғиб қилиниши керак. Хоразмий, Имом Бухорий, Ибн Сино каби буюк шахсларнинг номини ҳеч ким инкор эта олмайди. Уларнинг илмий меросини глобал миқёсда намойиш этиш бизнинг ҳам бурчимиз.


Ўзбекистоннинг исломдан аввалги даврдан тортиб бугунги кунгача бўлган босқичма-босқич тараққиёти, бу ернинг ислом маданиятига қўшган улкан ҳиссаси  буларнинг барчаси мени ҳайратга солди. Энг муҳими, бу маскан одамни асл ҳақиқатга қайтаради: тарихдан сабоқ олиб, дадил олдинга юриш керак деган ғояни беради.”

 

 

Меҳмон фикрича, Беруний, Хоразмий, Форобий, Термизий, Бухорий, Ибн Сино каби улуғ зотлар жаҳон илмий тараққиётининг пойдеворига айланган илмий ютуқларни яратган бўлсада, бугун дунёнинг кўплаб мамлакатларида улар ҳақида етарли билим мавжуд эмас. Шу боис у Марказ фаолиятини тарихий меросни глобал миқёсда тарғиб қилиш йўлидаги ниҳоятда муҳим ташаббус сифатида баҳолади.

 

Шунингдек, Болалар майдонидаги сунъий интеллект асосида яратилган интерактив контент меҳмоннинг алоҳида эътиборини тортди. Унинг фикрича, визуал, видео ва AI технологиялар билан бойитилган тақдимотлар ёш авлодга кучли таъсир кўрсатади ва тарихни янада осон англашга ёрдам беради.

 

 

Ташрифнинг якуний нуқтаси Қуръон зали бўлди. Меҳмон VII асрда ёзилган Усмон Мусҳафининг асл нусхаси билан яқиндан танишиб, дунёнинг атиги беш нуқтасида сақланадиган бу беқиёс қўлёзманинг Ўзбекистонда мавжудлиги уни ҳайратга солди.

 

 

У якунда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга чуқур миннатдорлик изҳор этиб, Ислом цивилизацияси марказини бунёд этиш ташаббусини “ғоят улкан ва бебаҳо иш” дея баҳолади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда автобус ва Haval уриб кетган пиёда воқеа жойида ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:25

    Тошкентда автобус ва Haval уриб кетган пиёда воқеа жойида ҳалок бўлди

    Мирзо Улуғбек кўчасида кечаси содир бўлган ЙТҲда автобус зарбасидан йўлнинг қарама-қарши тарафига йиқилган пиёдани Haval ҳам босиб кетди.

    'Сирдарёдаги 1500 MVt IES учун Япониядан янги ротор етиб келди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:15

    Сирдарёдаги 1500 MVt IES учун Япониядан янги ротор етиб келди

    114 тонна оғирликдаги қурилма бевосита аэропортдан станция майдонига етказилган.

    'Қамчиқ довони қор кўчкиси хавфи туфайли вақтинча ёпилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:09

    Қамчиқ довони қор кўчкиси хавфи туфайли вақтинча ёпилди

    ФВВ ҳудудда хавфсизлик чораларини кўрмоқда.

    'Мирзиёев Халқаро автомобиль федерациясининг (FIA) президенти бошчилигидаги делегацияси билан нималарни муҳокама қилди?'ning rasmi

    Жамият 09.12.2025 22:03

    Мирзиёев Халқаро автомобиль федерациясининг (FIA) президенти бошчилигидаги делегацияси билан нималарни муҳокама қилди?

    Мамлакатимизда автомобиль спортининг картингдан тортиб, то “Формула” пойгаларигача бўлган барча йўналишларини ривожлантиришда яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳимлиги қайд этилди.

    'Чирчиқда коптокни олмоқчи бўлган 15 ёшли бола чўкиб кетди'ning rasmi

    Жамият 09.12.2025 21:09

    Чирчиқда коптокни олмоқчи бўлган 15 ёшли бола чўкиб кетди

    Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов darakchi.uz'га хабар берди.

    'Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 8,9 фоиздан 4,5 фоизга туширилади'ning rasmi

    Жамият 09.12.2025 21:07

    Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 8,9 фоиздан 4,5 фоизга туширилади

    Танқидий руҳда ўтган йиғилишда мавжуд имкониятлардан етарлича фойдаланилмаётгани ва айрим ҳудудларда сусткашлик кузатилаётгани қайд этилди.