АсосийЖамият

Кумуш нархи тарихий рекордни янгилади

Comex биржасида кумуш нархи бир сутка ичида кескин ошиб кетди.

'Кумуш нархи тарихий рекордни янгилади'ning rasmi

Бугун, 10 декабрь куни март ойида етказиб бериладиган кумуш фьючерслари Comex савдоларида 1,94 фоизга қимматлаб, унцияси 62,02 долларга етди.

Bloomberg ёзишича, кеча кумуш нархи тарихда биринчи бор 60 доллардан ошиб, бозорда талабнинг кескин кўтарилаётганини кўрсатди.

Мутахассислар буни глобал таклиф етишмовчилиги, АҚШнинг янги бож сиёсати, геосиёсий ноаниқлик ва Федерал резервнинг фоиз ставкаларини пасайтириши мумкинлиги билан боғламоқда. Йил бошидан бери кумуш нархи икки баравардан кўпроққа ошган — олтин эса 60 фоизга қимматлаган.

Таҳлилчиларга кўра, қазиб олиш ҳажми ошиши кутилаётган бўлса-да, кумуш бозори 2025 йилда ҳам кетма-кет бешинчи йил танқисликда қолиши мумкин.

Баъзи экспертлар ҳатто нархнинг унция учун 100 долларга етиши эҳтимолини ҳам истисно қилмаяпти.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қорақалпоғистоннинг қўбиз ва ўтови ЮНЕСКО рўйхатига киритилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:40

    Қорақалпоғистоннинг қўбиз ва ўтови ЮНЕСКО рўйхатига киритилди

    Икки ноёб маданий мерос элементи халқаро эътирофга сазовор бўлди.

    '2026 йилдан уй-жой ва автомобилни нақд пулга сотиб олиш тўхтатиладими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:14

    2026 йилдан уй-жой ва автомобилни нақд пулга сотиб олиш тўхтатиладими?

    1 апрелдан бошлаб йирик харид ва бир қатор хизматлар учун тўловлар фақат банк карталари ёки электрон тўловлар орқали амалга оширилади.

    'Ўзбекистонга Хитойдан 50 дан ортиқ янгидронлар олиб келинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:49

    Ўзбекистонга Хитойдан 50 дан ортиқ янгидронлар олиб келинади

    Президент Мирзиёевнинг соҳа мутахассислари билан учрашувида айтилишича, қишлоқ хўжалигида дронлардан фойдаланиш кенгайиб, келаси йилда яна ўнлаб замонавий техникалар харид қилинади.

    'Доллар курси яна ошди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:27

    Доллар курси яна ошди

    Доллар 12 минг сўмлик чегарадан юқорига кўтарилди.

    'Ғазода болалар очликдан азият чекмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:45

    Ғазода болалар очликдан азият чекмоқда

    Сулҳга қарамай вазият оғирлашмоқда.

    'Йил бошидан озиқ-овқат экспорти 37 фоизга ўсиб, 3 миллиард долларга етди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:29

    Йил бошидан озиқ-овқат экспорти 37 фоизга ўсиб, 3 миллиард долларга етди

    Айни вақтда Президент Қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари билан учрашув ўтказмоқда.