АсосийЖамият

2026 йилдан уй-жой ва автомобилни нақд пулга сотиб олиш тўхтатиладими?

1 апрелдан бошлаб йирик харид ва бир қатор хизматлар учун тўловлар фақат банк карталари ёки электрон тўловлар орқали амалга оширилади.

'2026 йилдан уй-жой ва автомобилни нақд пулга сотиб олиш тўхтатиладими?'ning rasmi

2026 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда бир қатор тўловларда нақд пулдан фойдаланиш бутунлай бекор қилинади. Қоидаларга кўра, давлат хизматлари, коммунал тўловлар, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, ёқилғи шохобчаларидаги харидлар ҳамда қиймати 25 млн сўмдан юқори бўлган товар ва хизматлар учун тўловлар фақат электрон шаклда амалга оширилади.

Шунингдек, кўчмас мулк, ишлаб чиқарилганига 10 йил бўлмаган транспорт воситалари ва махсус техникаларни нақд пулга сотиб олиш ҳам тақиқланади.

Янги тартиб тўловлар шаффофлигини ошириш ва нақд пул айланмасини камайтиришни мақсад қилади.

    Бошқа янгиликлар