АсосийЖамият

Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой, автомобил олди-сотдиси бекор қилинади

Президент Фармони 2026 йил 1 апрелдан кучга киради.

'Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой, автомобил олди-сотдиси бекор қилинади'ning rasmi

“Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–246-сон, 10.12.2025 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот каналида эълон қилинди. 

 Фармонга кўра, қуйидагилар 2030 йилгача яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланди, жумладан:

- ялпи ички маҳсулотга нисбатан кузатилмайдиган иқтисодиёт улушини 1,3 бараварга қисқартириш;

- савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида аҳоли томонидан тўловларни нақд пулсиз амалга ошириш улушини 75 фоизга етказиш.

 2026 йил 1 апрелдан қуйидагилар учун тўловлар фақатгина банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади:

- давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар;

- электр энергияси, табиий газ, ичимлик сувидан фойдаланганлик учун тўловлар;

- алкоголь ва тамаки маҳсулотлари;

- транспортларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали аҳолига нефть-газ маҳсулотларини сотиш ва электрда ҳаракатланадиган транспортларни зарядлаш бўйича хизматлар;

- қиймати 25 млн сўмдан ошадиган товар ва хизматлар;

- кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган M, N, O ва G тоифага кирувчи транспортлар ҳамда махсус автотранспорт воситаларини сотиш ва сотиб олиш.

    Бошқа янгиликлар