Соат тахминан 05:10 ларда Жиззах шаҳар “Хайробод” маҳалласида D-047 йўлида 2006 йилда туғилган йигит Nexia-3 русумли автомобилда Олмачи-Хайробод йўналишида ҳаракатланаётганида рульни йўқотди.
Қарши йўналишда келаётган 1958 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Камаз-53212 билан тўқнашув натижасида Nexia ҳайдовчиси турли тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодиса жойида текширув ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.






