Таиланднинг Чайпҳум вилоятида 63 ёшли эркакни ёввойи макак тишлаб, жиддий жароҳатлар етказгани оқибатида у вафот этди. Маҳаллий полиция маълумотига кўра, ҳайвон бир неча ойдан буён қишлоқ аҳолиси учун хавф туғдириб келган.
Гувоҳларга кўра, макак аввал ҳам одамларга ҳужум қилган, ҳаттоки воқеадан 10 кун олдин марҳумни елкасидан тишлаб олган. Ҳужум оқибатида эркак танасида ўнлаб тирналиш ва тишлаш излари қолган, унинг чап оёғидаги оғир жароҳат эса ҳаётига нуқта қўйган.
Чайпҳум Се-иннинг жасадини жияни уйида топган, пол тагида катта қон изи бўлган. Ҳодиса жойини ўрганган пайтда маймун яна кўриниб, полиция ходимларини юқоридан кузатиб тургани айтилмоқда.
Маҳаллий ҳокимият хавфли ҳайвонни йўқ қилиш бўйича буйруқ чиқарган, уни қидириш ишлари давом этмоқда.






