АсосийЖамият

Фарғонада амаки ва жиян бир-бирини дўппосладими?

Ҳолат Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганилди.

'Фарғонада амаки ва жиян бир-бирини дўппосладими?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда аммаки ва жиян ўртасидан юз берган жанжал акс этган видео тарқалди. Ҳолат Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганилди. Можаро жиян ва амакининг ўзаро келишмовчилигидан келиб чиққани маълум бўлди.

Фарғона вилояти ИИБ хабарига кўра, 9 декабрь куни Қува тумани Пандиқон маҳалласида яшовчи 1975 йилда туғилган А.Б. ва унинг жияни, 1990 йилда туғилган А.Х. ўртасида келишмовчилик сабаб жанжал келиб чиққан. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалганидан сўнг, воқеа расмий тартибда ўрганиб чиқилди.

Мазкур ҳолат бўйича А.Х., А.Б. ва А.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси асосида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Қува туман ЖИБ судига юборилди.

Шунингдек, А.Х. бошқарувидаги Нексия-1 автомобилида амакиси А.Б.ни уриб юборгани айтилаётган ҳолат юзасидан ҳам терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар