АсосийЖамият

Олмазорда солиқ инспекторлари тадбиркордан пора талаб қилишда қўлга тушди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

'Олмазорда солиқ инспекторлари тадбиркордан пора талаб қилишда қўлга тушди'ning rasmi

ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ўтказган тезкор тадбирда 10 млн сўм талаб қилган икки солиқ инспектори ашёвий далиллар билан ушланди.

Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳар Олмазор тумани Солиқ инспекциясининг икки нафар бош инспектори эшик ва ромлар ишлаб чиқарувчи оилавий корхонада текширув ўтказган. Улар гўёки корхона ҳар ойда кам солиқ тўлаб келаётганини баҳона қилиб, унга нисбатан жарима қўлламаслик эвазига тадбиркордан 10 миллион сўм талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда инспекторлар талаб қилинган пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” ва “г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар