“Uzbekistan Airways” ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабалар ҳамда ўқувчилар учун барча маҳаллий йўналишларда эконом-класс чипталарига 50 фоизгача чегирма эълон қилди.
Компания маълумотига кўра, чегирма давлат таълим муассасасида ўқишни тасдиқловчи ҳужжат асосида берилади. Бундай маълумотномани қуйидаги тарзда олиш мумкин:
— ЙИДХП орқали онлайн;
— таълим муассасасининг ўзида;
"Ўзбекистон Республикаси Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази"нинг электрон тасдиқномаси орқали.
Чегирма билан сотиб олинган авиачипталар 26 декабрдан 11 январгача амалга ошириладиган парвозларда амал қилиб, талабаларга қишки таътил даврида қулай сафар имконини яратади.






