АсосийЖамият

“Кўксарой”да Парагвай Президенти кутиб олинди

Сантьяго Пенья 11–13 декабрь кунлари Ўзбекистонда бўлади, унга ташриф давомида рафиқаси Летиция Окампос ҳамроҳлик қилмоқда.

'“Кўксарой”да Парагвай Президенти кутиб олинди'ning rasmi

11 декабрь куни Тошкентдаги “Кўксарой” қароргоҳида расмий ташриф билан келган Парагвай Президенти Сантьяго Пенья учун кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Сантьяго Пенья 11–13 декабрь кунлари Ўзбекистонда бўлади, унга ташриф давомида рафиқаси Летиция Окампос ҳамроҳлик қилмоқда.

Ташриф доирасида икки давлат ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади. Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва кимё саноати, рақамлаштириш, туризм ва спорт йўналишларида ҳам амалий шерикликни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Парагвай етакчиси шунингдек, Халқаро автомобиль федерацияси Бош ассамблеяси ҳамда федерация мусобақалари ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этади.

    Бошқа янгиликлар