АсосийЖамият

Президентнинг Туркманистонга ташрифи якунланди

Президент Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва Президент Сердар Бердимуҳамедов билан музокаралар ўтказди.

'Президентнинг Туркманистонга ташрифи якунланди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ашхобод шаҳрига амалий ташрифи якунланди.

Давлатимиз раҳбари Туркманистоннинг доимий бетарафлигининг 30 йиллиги, Халқаро бетарафлик куни ва 2025 йил “Халқаро тинчлик ва ишонч йили” деб эълон қилинганига бағишланган халқаро форумда иштирок этди ҳамда нутқ сўзлади.

Ўзбекистон Президенти Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва Президент Сердар Бердимуҳамедов билан музокаралар ўтказди.

Делегациялар раҳбарлари ташриф доирасида Ашхободдаги янгиланган Бетарафлик мажмуасига ҳам ташриф буюрдилар.

Тадбирлар якунлангач, Ўзбекистон Республикаси Президентини Ашхобод халқаро аэропортида Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Хожамират Гелдимирадов ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

    Бошқа янгиликлар