АсосийЖамият

Тошкентга киришдаги 2 та назорат пости шаҳар ташқарисига кўчади

Бу ерларда камида 3,5 мингта юк ва 5,5 мингта енгил автомобиль учун тураргоҳлар ҳамда аҳоли учун кемпинглар барпо этилади.

'Тошкентга киришдаги 2 та назорат пости шаҳар ташқарисига кўчади'ning rasmi

Тошкентга киришдаги 2 та назорат пости шаҳар ташқарисига кўчади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда айтилди.

Келаси йили пойтахтга киришдаги 2 та назорат пости шаҳар ташқарисига кўчади, 3 таси реконструкция қилинади. Бу ерларда камида 3,5 мингта юк ва 5,5 мингта енгил автомобиль учун тураргоҳлар ҳамда аҳоли учун кемпинглар барпо этилади.

Асосийси, бу нуқталарга жамоат транспорти тармоғи боғланади. Пойтахтга келаётган меҳмонлар автомобильини шу ерда қолдириб, тез ва хавфсиз жамоат транспортида ҳаракатланиши мумкин бўлади.

Шаҳар ҳокимлигига келгуси йилда ягона бошқарув тизимига эга светофорлар билан жиҳозланган 100 та “ақлли” чорраҳани йўлга қўйиш, тадбиркорлар билан 30 мингта автомобиль тўхташ жойи қуриб, 300 та бекатни реконструкция қилиш, 40 километр пиёда ва 20 километр велойўлаклар қуриш, 100 километр йўлни таъмирлаб, Юнусобод ва Яшнободда йўл ўтказгич ва туннел барпо этиш топширилди.

Келгуси йилда 200 та электробус олиб келиш вазифаси қўйилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Божхона органлари  28 млрд сўмдан ортиқ тамаки маҳсулотларига боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланган'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:58

    Божхона органлари 28 млрд сўмдан ортиқ тамаки маҳсулотларига боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланган

    Бугун Янгиҳаёт туманида 421 минг қути тамаки маҳсулотлари майдалаш йўли билан йўқ қилинди

    'Паркентдаги иссиқхоналар фаолияти бўйича экологик текширув ўтказилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:13

    Паркентдаги иссиқхоналар фаолияти бўйича экологик текширув ўтказилди

    Ишчи гуруҳ изоҳига кўра, ёғингарчилик сабаб кўмир урнасига сув тўлиб, кўмир чала ёнган ва натижада фильтрларнинг самарадорлиги етарли бўлмаган.

    'Шаҳарнинг барча кўчаларидаги ариқларда сув айланиши керак — Президент'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:17

    Шаҳарнинг барча кўчаларидаги ариқларда сув айланиши керак — Президент

    Ёмғир сувини йиғадиган 17 та иншоот барпо қилинади. Бу сувлар дарахт ва яшил ҳудудларни суғоришга ишлатилади.

    'Тошкентда бегона аёлнинг белидан ушлаган "Korzinka" ходими қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:39

    Тошкентда бегона аёлнинг белидан ушлаган "Korzinka" ходими қамалди

    Холат ҳақида батафсил Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати darakchi.uz'га маълумот берди.

    'Доллар курси тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:35

    Доллар курси тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

    'Пойтахтда йирик иссиқлик таъминоти маркази ишга туширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:29

    Пойтахтда йирик иссиқлик таъминоти маркази ишга туширилди

    Президент Шавкат Мирзиёев Юнусобод туманида барпо этилган йирик қувватли когенерация маркази фаолияти билан танишди.