Бироз аввал, "Karzinka" савдо мажмуасида шу ерда ишловчи ходим ўзига бегона бўлган аёлни белидан ушлаб олгани айтилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Тошкент шаҳар судлари матбуот хизматининг darakchi.uz'га маълум қилишича, 15 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисми, 183-моддаси ҳамда 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбланаётган А.И.га оид иш кўриб чиқилган.
Аниқланишича, шу йилнинг 14 декабрь куни А.И. соат 20:20 атрофида Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида жойлашган "Karzinka" савдо мажмуасида шу ерда ишловчи фуқаро М.Х.нинг (аёл киши) олдидан ўтиб кетётган вақтида М.Х.нинг бел қисмини қўли билан ушлаб М.Х.га нисбатан, шахвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатни содир этиб кетган.
Шундан сўнг, 14 декабрь куни соат 22:30 атрофида А.И. Шайхонтоҳур туман 5-сонли ИИБ биносига олиб келиниб тушунтириш ишлари олиб борилаётганда А.И. ИИО ходимларига қўпол муносабатда бўлиб, ИИБ биносида, яъни жамоат жойида бақир-чақир қилиб, ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармаган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи А.И.га МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисми билан 5 сутка, МЖтКнинг 183-моддаси билан 10 сутка, МЖтКнинг 34-моддаси тартибида узил-кесил 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.Тошкентда нотаниш аёлнинг белидан ушлаган "Karzinka" ходими 10 суткага қамалди
Фуқаро ИИБ биносига олиб келиниб тушунтириш ишлари олиб борилаётганда у бақир-чақир қилиб ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармаган.
Жорий йилнинг 15 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисми, 183-моддаси ҳамда 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбланаётган А.И.га оид иш кўриб чиқилди.
Аниқланишича, шу йилнинг 14 декабрь куни А.И. соат 20:20 атрофида Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида жойлашган "KORZINKA" савдо мажмуасида шу ерда ишловчи фуқаро М.Х.нинг (аёл киши) олдидан ўтиб кетётган вақтида М.Х.нинг бел қисмини қўли билан ушлаб М.Х.га нисбатан, шахвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатни содир этиб кетган.
Шундан сўнг, 14 декабрь куни соат 22:30 атрофида А.И. Шайхонтоҳур туман 5-сонли ИИБ биносига олиб келиниб тушунтириш ишлари олиб борилаётганда А.И. ИИО ходимларига қўпол муносабатда бўлиб, ИИБ биносида, яъни жамоат жойида бақир-чақир қилиб, ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармаган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи А.И.га МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисми билан 5 сутка, МЖтКнинг 183-моддаси билан 10 сутка, МЖтКнинг 34-моддаси тартибида узил-кесил 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.






