АсосийЖамият

Паркентдаги иссиқхоналар фаолияти бўйича экологик текширув ўтказилди

Ишчи гуруҳ изоҳига кўра, ёғингарчилик сабаб кўмир урнасига сув тўлиб, кўмир чала ёнган ва натижада фильтрларнинг самарадорлиги етарли бўлмаган.

'Паркентдаги иссиқхоналар фаолияти бўйича экологик текширув ўтказилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Паркент туманидаги иссиқхоналар фаолиятига оид тарқалган хабарлар юзасидан Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Ҳолат Давлат экологик назорат инспекцияси ҳамда Тошкент вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ходимлари томонидан жойига чиқиб текширилди.

Текширув давомида Паркент тумани Қайилма МФЙ ҳудудида жойлашган иссиқхонада мурожаатда келтирилган ҳолатлар тасдиқланди. Маълум бўлишича, иссиқхонанинг тўрт қозонхонасида фильтр ускуналари носоз ҳолатда ишлаган. Ишчи гуруҳ изоҳига кўра, ёғингарчилик сабаб кўмир урнасига сув тўлиб, кўмир чала ёнган ва натижада фильтрларнинг самарадорлиги етарли бўлмаган.

Аниқланган ҳолат юзасидан иссиқхона раҳбарига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 95-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва иссиқхона фаолияти вақтинча тўхтатилди. Шунингдек, Паркент туманидаги яна бир иссиқхонада ҳам фильтр носозлиги аниқланиб, корхона раҳбари жавобгарликка тортилди ҳамда камчиликларни зудлик билан бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент постларидаги тураргоҳлар меҳмонларга шаҳарга киришни чекламайди'ning rasmi

    Жамият 16.12.2025 22:39

    Тошкент постларидаги тураргоҳлар меҳмонларга шаҳарга киришни чекламайди

    "Пойтахтга келаётган меҳмонлар автомобилини шаҳарга киришда қолдириб, тез ва хавфсиз жамоат транспортида ҳаракатланиши мумкин бўлади”, деган хабар нотўғри талқин қилинмоқда.

    'Божхона органлари  28 млрд сўмдан ортиқ тамаки маҳсулотларига боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланган'ning rasmi

    Жамият 16.12.2025 21:58

    Божхона органлари 28 млрд сўмдан ортиқ тамаки маҳсулотларига боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланган

    Бугун Янгиҳаёт туманида 421 минг қути тамаки маҳсулотлари майдалаш йўли билан йўқ қилинди

    'Шаҳарнинг барча кўчаларидаги ариқларда сув айланиши керак — Президент'ning rasmi

    Жамият 16.12.2025 20:17

    Шаҳарнинг барча кўчаларидаги ариқларда сув айланиши керак — Президент

    Ёмғир сувини йиғадиган 17 та иншоот барпо қилинади. Бу сувлар дарахт ва яшил ҳудудларни суғоришга ишлатилади.

    'Тошкентда бегона аёлнинг белидан ушлаган "Korzinka" ходими қамалди'ning rasmi

    Жамият 16.12.2025 19:39

    Тошкентда бегона аёлнинг белидан ушлаган "Korzinka" ходими қамалди

    Холат ҳақида батафсил Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати darakchi.uz'га маълумот берди.

    'Тошкентга киришдаги 2 та назорат пости шаҳар ташқарисига кўчади'ning rasmi

    Жамият 16.12.2025 19:28

    Тошкентга киришдаги 2 та назорат пости шаҳар ташқарисига кўчади

    Бу ерларда камида 3,5 мингта юк ва 5,5 мингта енгил автомобиль учун тураргоҳлар ҳамда аҳоли учун кемпинглар барпо этилади.

    'Доллар курси тушди'ning rasmi

    Жамият 16.12.2025 16:35

    Доллар курси тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан амалда бўладиган қийматини эълон қилди.