Божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан 6 та ҳолатда ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олинган жами 421 500 қути (278 525 қути “Business Royal”, 67 200 қути “Elysee”, 58 200 қути “Captain Black”, 16 400 қути “Vertical”, 350 қути “Esse Change”, 825 қути “M&J” номли) тамаки маҳсулотлари майдалаш йўли билан йўқ қилинди.
Нега бу маҳсулотлар Божхона сервис орқали сотувга чиқарилмайди.
1. Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, аксиз солиғи йиғимининг тўлиқлиги устидан давлат назоратини ўрнатиш, шунингдек нолегал ишлаб чиқаришнинг ва республика ҳудудига келтиришнинг олдини олиш мақсади Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган ва унинг ҳудудига четдан келтириладиган тамаки маҳсулотлари мажбурий равишда аксиз маркалари билан маркаланиши лозим. Бироқ, ушбу ҳолатда тамаки маҳсулотларида аксиз маркалар мавжуд эмас.
2. “Алкогол ва тамаки маҳсулотларининг тарқалиши ҳамда истеъмол қилиниши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилган бўлиб, тамаки маҳсулотининг қутисида тиббий огоҳлантириш яъни тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишнинг инсон соғлиғига салбий таъсири тўғрисидаги ахборотлар мавжуд эмас.
3. Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, республика ҳудудида барча тамаки маҳсулотлари махсус код билан маркировкаланиши шарт этиб белгиланган бўлсада, ушбу тамаки маҳсулотлари маркировкаланмаган.
Божхона органлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда 2025 йилда 681 та ҳолатда қиймати 28 млрд сўмлик 1 млн 397 минг қути тамаки маҳсулотлари билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланган.
Божхона қўмитаси бу йил аввалги тамаки маҳсулотларини ёқиб юбориш орқали йўқ қилиш ҳолатларидан фарқли равишда уларни майдалаш усулидан фойдаланилди. Бу усулни масъуллар “экологик зарар етказмаслики учун” - деб атамоқда.
Бу ҳолатда яна қоғоз, салофан ва некотин бор асос аралашиб кетди. Уларнинг сўнгги тақдири чиқинди полигоними? Янада экологияга зарар етмайдими?
Божхона қўмитаси раиси ўринбосари Отабек Чориев:
- Қоғоз ва салофан қўлда ажратиб олинади ва қайта ишланади. Никотин бор асос ерга кўмилади. Божхона қўмитаси экологик зарарни камайтириш учун яна бошқа мамлакатларнинг тажрибаларини ўрганмоқда






