АсосийЖамият

Ўзбекистонда болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича стратегия тасдиқланди

Президент томонидан 2026–2030 йилларга мўлжалланган стратегия тасдиқланиб, болалар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган янги механизмлар жорий этилади.

'Ўзбекистонда болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича стратегия тасдиқланди'ning rasmi

Ўзбекистонда болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича 2026–2030 йилларга мўлжалланган Стратегия тасдиқланди. Ҳужжат Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун ижросини тизимли таъминлашга қаратилган.

Стратегия доирасида болалар учун хавфсиз муҳит яратиш, зўравонлик хавфи остидаги болаларни эрта аниқлаш ва уларга комплекс ижтимоий, психологик ҳамда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш кўзда тутилган. Хусусан, 2026 йилдан профессионал тутинган оилалар билан ишлаш тизими йўлга қўйилиб, устувор эътибор оилани қўллаб-қувватлаш ва уни сақлаб қолишга қаратилади.

Шунингдек, болаларни жамиятга мослаштиришга хизмат қилувчи ижтимоий интеграция марказлари ташкил этилиши, бола ҳуқуқларини кучайтиришга қаратилган қонунчилик ўзгаришлари амалга оширилиши белгиланган. Стратегия болалар билан ишлашда идоралараро ҳамкорликни кучайтириш ва ягона электрон мониторинг тизимини жорий этишни ҳам назарда тутади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашиши ортидан 29 ёшли фуқаро ҳалок бўлгани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:53

    Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашиши ортидан 29 ёшли фуқаро ҳалок бўлгани айтилмоқда

    Ушбу мудҳиш воқеага ҳайдовчининг уҳлаб қолиши сабаб бўлган.

    'Соғлиқни сақлашдаги муаммоларни фақат ҳисобот ва ҳужжатлар асосида баҳолаб бўлмайди — Саида Мирзиёева'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:59

    Соғлиқни сақлашдаги муаммоларни фақат ҳисобот ва ҳужжатлар асосида баҳолаб бўлмайди — Саида Мирзиёева

    Президент Администрацияси раҳбари Ургутнинг чекка қишлоқларидан биридаги поликлиникада шароит йўқлигини танқид қилди.

    'Тожикистон ТИВ 10 ёшли боланинг ўлдирилгани сабаб Россия элчисига норозилик нотасини юборди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:40

    Тожикистон ТИВ 10 ёшли боланинг ўлдирилгани сабаб Россия элчисига норозилик нотасини юборди

    Ушбу ҳодиса Тожикистоннинг Россиядаги элчихонаси томонидан қатъий назоратга олинган.

    'Дунёнинг энг қудратли аёллари рейтинги эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:37

    Дунёнинг энг қудратли аёллари рейтинги эълон қилинди

    Рўйхатга сиёсат, молия, технология ва маданият соҳаларида глобал таъсирга эга етакчи аёллар киритилди.

    'Президент Японияга жўнаб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:20

    Президент Японияга жўнаб кетди

    Хўш, давлат раҳбари нега ушбу мамлакатга ташриф буюради?