АсосийЖамият

Россияда ўқиётган 31 нафар ўзбекистонлик талаба жазодан озод этилди

Хўш, аслида нима бўлган?

'Россияда ўқиётган 31 нафар ўзбекистонлик талаба жазодан озод этилди'ning rasmi

Россияда ўқиётган 31 нафар ўзбекистонлик талаба жазодан озод этилди. Бу ҳақда “Sputnik” нашри маълум қилди.

Нашрнинг ёзишича, Олий иқтисодиёт мактаби маъмурияти миграция рўйхати муддатининг узайтирилгани ҳақида ваколатли идораларга хабар бермаган.

Шу сабабли талабалар 90 кундан ортиқ Россияда қолиб кетган. Оқибатда уларга нисбатан 40 минг рубль жарима ҳамда мамлакатдан чиқариб юбориш чораси қўлланилиши мумкин бўлган.

Кўп ўтмай масала Россия омбудсмани ва ИИВ Миграция хизмати томонидан кўриб чиқилиб, талабаларнинг Россияда бўлиш муддати узайтирилган.

Шунингдек, уларга қўлланилиши режалаштирилган маъмурий жазолар ҳам бекор қилинган

    Бошқа янгиликлар