АсосийСиёсат

Президент Япониядаги ватандошлар билан учрашди

Токиода яшовчи ва ишлаётган ўзбекистонликлар билан самимий мулоқот бўлиб ўтди.

'Президент Япониядаги ватандошлар билан учрашди'ning rasmi

Расмий ташриф билан Японияга келган Президент Шавкат Мирзиёев Токио шаҳрида меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ватандошларимизни қизғин кутиб олди.

Суҳбат давомида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, юртдошларимизнинг мақсад ва орзу-умидлари юзасидан очиқ ва самимий мулоқот бўлди.

Давлат раҳбари ватандошларимизга иш ва таълимларида муваффақият тилаб, уларнинг кунчиқар юртларда орттирган билим ва тажрибаларини Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигига хизмат қилиши учун фойдаланишларига ишонч билдирди.

    Бошқа янгиликлар