Мажбурий ижро бюроси матбуот хизматининг хабар қилишича, МИБ Дўстлик тумани бўлими томонидан фуқаро М.Х.га нисбатан алимент тўловларини амалга оширмагани сабабли қидирув эълон қилинган.
Жиззах вилояти МИБ бошқармаси Қидирув шуъбаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қарздор Фориш туманида шаръий никоҳдаги аёлига тегишли кўп қаватли уйнинг балконида яшириниб юрган вақтида аниқланган.
Маълум қилинишича, унинг алимент бўйича қарзи 43 миллион сўмдан ошган. Қарздор белгиланган тартибда давлат ижрочисига топширилган.






