АсосийСпорт

Ҳусановни алдаб ўтиб кетиш жуда қийин

Англия Лига кубоги чорак финалида “Брентфорд” устидан қозонилган ғалабадан сўнг Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини юқори баҳоланди.

'Ҳусановни алдаб ўтиб кетиш жуда қийин'ning rasmi

17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Брентфорд”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдан сўнг “шаҳарликлар”нинг 18 ёшли ҳужумчиси Дивайн Мукаса ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

“Ҳусановни алдаб ўтиб кетиш жуда қийин. У ‘Брентфорд’ юзага келтирмоқчи бўлган барча хавфларни бартараф этди. Бу ишни жуда яхши уддалади, унга алоҳида раҳмат”, — деди Дивайн Мукаса.

Қайд этилишича, Мукаса ушбу учрашувда асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Абдуқодир Ҳусанов эса жорий йилнинг 26 ноябрь куни Чемпионлар лигасида “Байер Леверкузен”га қарши баҳсдан сўнг илк бор асосий таркибда ўйнади.

“Брентфорд”га қарши баҳсда Ҳусанов сариқ карточка олганига қарамай, ишончли ва фаол ўйин намойиш этди. Sofascore портали унинг ҳаракатларини 7,2 балл билан баҳолади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Париж суди “ПСЖ”ни Мбаппега 61 млн евро товон пули тўлашга мажбур қилди'ning rasmi

    Спорт 17.12.2025 09:03

    'Тошкентда Марказий Осиё мамлакатлари учун ФИФАнинг Ҳудудий офиси очилади'ning rasmi

    Спорт 15.12.2025 19:24

    Тошкентда Марказий Осиё мамлакатлари учун ФИФАнинг Ҳудудий офиси очилади

    Ҳудудий офисни ташкил этиш ва сақлаш харажатлари, аввало, ФИФА томонидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қопланади.

    'Элдор Шомуродов “Истанбул Башакшеҳир”га ғалаба келтириб, тўпурарлар пойгасида пешқадамга айланди'ning rasmi

    Спорт 15.12.2025 12:40

    Элдор Шомуродов “Истанбул Башакшеҳир”га ғалаба келтириб, тўпурарлар пойгасида пешқадамга айланди

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг 16-турида “Самсунпор”га қарши ўйинда гол ва голли узатма амалга ошириб, жамоасига муҳим ғалаба олиб келди.

    'Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳам чемпион бўлди'ning rasmi

    Спорт 13.12.2025 21:50

    Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳам чемпион бўлди

    Аввалроқ, Ҳасанбой Дўсматов бокс бўйича икки карра жаҳон чемпиони бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

    'Ҳасанбой Дўсматов бокс бўйича икки карра жаҳон чемпионига айланди'ning rasmi

    Спорт 13.12.2025 19:43

    Ҳасанбой Дўсматов бокс бўйича икки карра жаҳон чемпионига айланди

    У Дубайда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати финалида россиялик рақибини мағлуб этди.

    'ЖЧ–2026: Ўзбекистон ўйинлари чипталари нархи эълон қилинди'ning rasmi

    Спорт 12.12.2025 11:57

    ЖЧ–2026: Ўзбекистон ўйинлари чипталари нархи эълон қилинди

    ФИФА Жаҳон чемпионати чипталари нархини яна оширди.