Кеча, 18 декабрь куни “Ўзбекнефтгаз” АЖда Жамшид Қўчқоров иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда компания Бошқарув раиси лавозимига тасдиқланган Абдуғани Сангинов жамоага расман таништирилди.
Тадбир давомида энергетика соҳасидаги жорий ҳолат ва долзарб вазифалар муҳокама қилинди. Йиғилишда таъкидланишича, соҳада етарли шароит ва имкониятлар яратилган бўлса-да, амалий натижалар кутилган даражада эмас.
Шу муносабат билан масъуллардан иш самарадорлигини ошириш ва аниқ натижаларга эришиш талаб этилди.






