АсосийСиёсат

Япониядаги янги боғлардан бирига Самарқанд номи берилади

Шавкат Мирзиёев Японияга расмий ташрифи доирасида Нара шаҳри мэри Ген Накагавани қабул қилди.

'Япониядаги янги боғлардан бирига Самарқанд номи берилади'ning rasmi

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Японияга расмий ташрифи доирасида Нара шаҳри мэри Ген Накагавани қабул қилди.

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида урғу берган ҳолда ҳудудлараро алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Ўтмиши узоқ алоқаларга эга бўлган Самарқанд ва Нара шаҳарлари ўртасида биродарлик муносабатлари ўрнатилгани юқори баҳоланди. Самарқанд кўп асрлар давомида Буюк ипак йўлининг маркази, Япониянинг қадимги пойтахти Нара эса унинг шарқий дарвозаси бўлгани таъкидланди. Бу шаҳарлар сивилизациялар ўртасидаги маданий кўприклар вазифасини бажариб, халқаро савдо ва билим алмашинувини ривожлантиришда муҳим рол ўйнаган.

2027 йилда Нара миллий музейида намойиш этиладиган Ўзбекистон маданияти ва тарихига бағишланган археологик кўргазмага пухта тайёргарлик кўриш муҳимлиги таъкидланди. Қайд этилишича, ушбу лойиҳа Ўзбекистон—Япония дипломатик муносабатлари ўрнатилганининг 35 йиллиги шарафига ўтказиладиган йирик маданий тадбир бўлади.

Ген Накагава икки мамлакат ва халқлар ўртасидаги абадий дўстлик ҳамда маданий ва тарихий яқинлик рамзи сифатида Нара шаҳридаги янги боғлардан бирига Самарқанд номини беришга қарор қилинганини эълон қилди.

Суҳбат давомида икки биродар шаҳар ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқаларини фаол ривожлантириш ҳамда қишлоқ хўжалиги, туризм, тўқимачилик, транспорт, логистика ва шаҳарсозлик каби соҳаларда кооперация лойиҳаларини амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев ва Япония бош вазири қўшма баёнот имзолади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 17:34

    Шавкат Мирзиёев ва Япония бош вазири қўшма баёнот имзолади

    Токиода Шавкат Мирзиёев ва Япония бош вазири Санае Такаичининг музокаралари бўлиб ўтди.

    '“Кантей” қароргоҳида Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 16:36

    'Мирзиёев "Марказий Осиё + Япония" мулоқотининг бизнес форумида иштирок этди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 10:36

    Мирзиёев "Марказий Осиё + Япония" мулоқотининг бизнес форумида иштирок этди

    Форумда қўшма иқтисодий лойиҳалар тақдимот қилинди.

    '"Кучлар бирлаштирилса, тоғларни ҳам ўз ўрнидан силжитиш мумкин"'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 08:49

    "Кучлар бирлаштирилса, тоғларни ҳам ўз ўрнидан силжитиш мумкин"

    Шавкат Мирзиёев "Марказий Осиё + Япония" мулоқотининг биринчи саммитида иштирок этди.

    'Мирзиёев Япониянинг иқтисодиёт вазири билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 19.12.2025 12:38

    Мирзиёев Япониянинг иқтисодиёт вазири билан учрашди

    Токиода бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон–Япония стратегик шериклигини чуқурлаштириш ва йирик қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.