АсосийЖамият

Фарғонада икки аёл маст ҳолда жамоат тартибини бузди

Аёлларга қонуний чора кўриш мақсадида иш материаллари судга юборилган.

'Фарғонада икки аёл маст ҳолда жамоат тартибини бузди'ning rasmi

Фарғона шаҳрида жорий йил 29 ноябрь куни тонгги соат 04:00ларда икки аёл, 2003 йилда туғилган М.Г. ва 2004 йилда туғилган Ф.О. спиртли ичимлик истеъмол қилиб, яшаш ҳудудидаги аҳолини безовта қилган. Уларнинг маст ҳолатда аҳоли тинчлигини бузаётгани маҳалла аҳолиси томонидан аниқланган ва ички ишлар органларига хабар берилган.

Ҳодиса жойига етиб келган ички ишлар ходимлари аёлларни тинчлантиришга уринган, аммо улар ходимларнинг қонунли талабларига бўйсунмай, фаол қаршилик кўрсатган. Ушбу ҳаракат уларнинг жамоат тартибига нисбатан беписандлиги ва масъулиятсизлигини яққол кўрсатган. 

Мазкур ҳолат юзасидан М.Г. ва Ф.О.га Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар ходимининг қонунли талабини бажармаслик) асосида маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, иш материаллари судга юборилди, дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда қурилаётган уйларнинг қонунийлигини онлайн харитада текшириш мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:24

    Ўзбекистонда қурилаётган уйларнинг қонунийлигини онлайн харитада текшириш мумкин

    Ўзбекистонда қурилаётган объектлар ҳақида маълумот олиш учун онлайн-харита ишга тушди.

    'Мирзиёев Россияга етиб борди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:08

    Мирзиёев Россияга етиб борди

    Шавкат Мирзиёевни Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов кутиб олди.

    'Бугун қайси ҳудудларда қор ёғиши маълум бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:17

    Бугун қайси ҳудудларда қор ёғиши маълум бўлди

    21 декабрь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Тошкентда икки автобус орасида қолиб кетган ҳайдовчи вафот этди'ning rasmi

    Жамият 20.12.2025 21:52

    Тошкентда икки автобус орасида қолиб кетган ҳайдовчи вафот этди

    Автобус ҳайдовчиси тўхтаб турган автобусдан қўл тормозини тортмасдан тушиб, олд томонига ўтган.

    'Фарғонада Россия томонида ҳарбий ҳаракатларда қатнашган 49 ёшли ўзбекистонлик судланди'ning rasmi

    Жамият 20.12.2025 21:02

    Фарғонада Россия томонида ҳарбий ҳаракатларда қатнашган 49 ёшли ўзбекистонлик судланди

    Фуқаро бу ишидан пушаймонлигини билдирган. Суд ҳукмига кўра у…