АсосийСпорт

Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев гол урган ўйинда "Башакшеҳир" "Газиантеп"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Бугун футбол бўйича Туркия Суперлигасининг 17-турида "Истанбул Башакшеҳир" ва "Газиантеп" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди.

'Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев гол урган ўйинда "Башакшеҳир" "Газиантеп"ни йирик ҳисобда мағлуб этди'ning rasmi

Бугун, 22 декабрь куни футбол бўйича Туркия Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган "Истанбул Башакшеҳир" ва "Газиантеп" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Аббосбек Файзуллаев ва Элдор Шомуродов "Истанбул Башакшеҳир"нинг асосий таркибида майдонда тушди.

Учрашувнинг 21-дақиқасида Элдор Шомуроодов рақиб жамоа дарвозасини ишғол қилди ва 68-дақиқада голли узатма амалга оширди. Аббосбек Файзуллаев ҳам 29-дақиқада ўз номини таблога ёздириб қўйди. Шундай қилиб Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси ўз уйида "Газиантеп"ни йирик 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

    Бошқа янгиликлар