Қайд этилишича, 21 декабрь куни соат 23:30 лар атрофида Чилонзор тумани КҲАЙ кўчасида иккита Cobalt русумли автомашина ҳайдовчилари ўртасида йўл талашиш юзага келган.
Можаро жараёнида ҳайдовчилар ва йўловчилар йўлнинг қатнов қисмида ўзаро жанжаллашиб, жамоат тартибини бузган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиб тиббий ёрдамга мурожаат қилганлар аниқланмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.






