АсосийЖамият

Янги йилда озиқ-овқат нархлари назорат қилинади

Рақобат қўмитаси савдо тармоқларини нархларни сунъий оширишга йўл қўймаслик бўйича огоҳлантирди.

'Янги йилда озиқ-овқат нархлари назорат қилинади'ning rasmi

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси йирик савдо тармоқларини Янги йил арафасида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш муҳимлиги тўғрисида огоҳлантирди.

Қўмита “Korzinka”, “Makro”, “Havas”, “Baraka”, “Magnum”, “Assorti”, “B1” ва “Magnit” каби чакана савдо тармоқларига етказиб берувчи корхоналар нархларни ўзгартириши ёки логистика ва бошқа харажатлар ҳақида тезкор хабар бериб бориш, ҳамда асоссиз нарх оширишга йўл қўймаслик бўйича кўрсатмалар юборди.

Аввалроқ қўмита тадбиркорларни Янги йил арафасида чегирмалар ва акциялар ўтказиш қоидаларига риоя қилиш зарурлиги ҳақида ҳам огоҳлантирган эди.

    Бошқа янгиликлар