Бугун, 23 декабрь куни Қаршининг “Насаф” жамоаси ОФК Элит Чемпионлар лигаси 6-тур доирасида Саудия Арабистонининг “Ал Иттиҳод” жамоаси меҳмони бўлади. Учрашув Жидда шаҳридаги “Подшоҳ Абдулла” стадионида Тошкент вақти билан соат 23:15 да старт олади.
Жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўйин олди матбуот анжуманида рақиб таркибида кучли ва тажрибали футболчилар жамланганини таъкидлаб, беллашув оғир кечишини айтди. Унинг сўзларига кўра, “Насаф” 10 кун давомида ушбу ўйинга тайёргарлик кўрган ва жамоа яхши кайфиятда майдонга чиқади.
Маълумот ўрнида, “Насаф” шу пайтгача турнирда ўтказган барча учрашувларида мағлубиятга учраган ҳолда мусобақа жадвалида сўнгги ўринда бормоқда.






