АҚШ президенти Дональд Трамп Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот ўтказганини маълум қилди. Суҳбат чоғида глобал можароларни тинч йўл билан ҳал этиш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Дональд Трамп келаси йили Маями шаҳрида бўлиб ўтадиган G20 саммитига Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарларини фахрий меҳмон сифатида таклиф этишини билдирди.
Президент Шавкат Мирзиёев эса АҚШ етакчисини ўзи учун қулай вақтда Ўзбекистонга ташриф буюришга таклиф қилди.






