АсосийЖамият

11 ойда Ўзбекистонда 419 мингдан ортиқ енгил автомобиль ишлаб чиқарилди

2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида мамлакатда турли русумдаги енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми 419 минг донадан ошди.

'11 ойда Ўзбекистонда 419 мингдан ортиқ енгил автомобиль ишлаб чиқарилди'ning rasmi

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳисобот даврида Ўзбекистонда жами 419 338 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган.

Энг катта улуш Cobalt русумига тўғри келиб, ушбу моделдан 148 094 дона ишлаб чиқарилган. Шундан кейинги ўринларда Damas (85 384 дона) ва Tracker (47 804 дона) жой олган.

Шунингдек, Onix (29 099 дона), KIA (24 507 дона), BYD (17 510 дона), Haval (8 891 дона), Chery (8 627 дона) ва Tank 500 (50 дона) русумларида автомобиллар ишлаб чиқарилган. Бундан ташқари, 49 372 дона махсус енгил автомобиль ишлаб чиқарилгани қайд этилган.

    Бошқа янгиликлар