АсосийЖамият

Ўзбекистонда иш жараёнида 212 киши ҳалок бўлди

2025 йил давомида мамлакатда ишлаб чиқаришда 731 та бахтсиз ҳодиса содир бўлиб, 813 нафар ходим жабр кўрган, шундан 212 нафари ҳалок бўлди.

'Ўзбекистонда иш жараёнида 212 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги маълумотларига кўра, энг кўп бахтсиз ҳодисалар қурилиш (198), енгил саноат (43), транспорт (36) ва қишлоқ хўжалиги (35) соҳаларида рўй берган.

2372 та қонунбузарлик аниқланиб, мансабдорларга қарийб 1 миллиард сўм маъмурий жарималар қўлланган, 196 ҳолат бўйича эса жиноят ишлари қўзғатилган.

Шунингдек, 13 минг ходимга тўланмаган иш ҳақлари ундирилиши учун 159 миллиард сўм маблағ ажратилган, 8259 мансабдорга эса 22 миллиард сўм миқдорида жарима солинган.

Меҳнат инспекцияси, шунингдек, сунъий интеллект асосида онлайн савол-жавоб тизимини жорий этиш устида ишлаб, фуқароларга 10 минг савол ва жавобдан иборат база орқали маслаҳат бериш имконини яратишни режалаштирган.

    Бошқа янгиликлар