АсосийЖамият

Мўйноқдаги янги қудуқдан саноат миқёсидаги табиий газ оқими олинди

Устюртдаги “Мўйноқ” конида муҳим геологик натижа қайд этилди: 3-сонли излов қудуғидан табиий газ оқими бошланди.

'Мўйноқдаги янги қудуқдан саноат миқёсидаги табиий газ оқими олинди'ning rasmi

Бурғилаш ишлари жорий йил 8 сентябрь куни “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” томонидан бошланиб, қудуқ 4 940 метр чуқурликка етказилди. Ҳозирда 3 сутка давомида қудуқ маҳсулдор қатламининг табиий хусусиятлари ўрганилмоқда.

Ушбу тадқиқотлар орқали қудуқнинг суткалик дебити, қатлам босими ва бошқа параметрлар аниқланади.

Шунингдек, Мўйноқ майдонида яна иккита қудуқда бурғилаш ва синаш ишлари давом этмоқда. Тез кунларда ушбу қудуқлардан ҳам натижалар олиниши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар