АсосийЖамият

Нажмиддин Қосимхўжаев Президент совғаси билан тақдирланди

Таэквондо WT бўйича жаҳон чемпиони Нажмиддин Қосимхўжаевга президент совғаси сифатида автомобиль топширилди.

'Нажмиддин Қосимхўжаев Президент совғаси билан тақдирланди'ning rasmi

25 декабрь куни Тошкентдаги Олимпия ва Паралимпия Шон-шуҳрати музейида ўтказилган тақдирлаш маросимида -74 кг вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган Нажмиддин Қосимхўжаевга ҳукумат қарори асосида BYD автомобили ва бир марталик пул мукофоти топширилди.

Шунингдек, Жаҳон чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлган Светлана Осипова ҳамда спортчиларнинг мураббийлари ҳам пул мукофотлари билан тақдирланди.

    Бошқа янгиликлар