АсосийЖамият

Келгуси йилнинг ўзида 14 миллиард долларлик 228 та янги йирик қувватлар ишга туширилади

Янги технологик босқичга ўтиш ва қўшилган қиймат занжирини кенгайтириш бўйича саноатни ривожлантириш дастури бошланади.

'Келгуси йилнинг ўзида 14 миллиард долларлик 228 та янги йирик қувватлар ишга туширилади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси давом этмоқда. 

Эркин иқтисодий зоналарга дунёнинг машҳур брендлари жалб қилинади. Ушбу зоналардаги корхоналар халқаро техник регламентлар, экологик ва меҳнат стандартларини қўллаши мумкин бўлади. 
 
Улар учун махсус инвестициявий, солиқ, божхона ва ҳуқуқий режим жорий этилади ва халқаро ҳуқуқ доирасида арбитраж низоларини кўриб чиқиш имконияти яратилади. 
 
Президентимиз таъкидлаганидек, буларнинг барчаси келгуси беш йилда 180 миллиард долларлик хорижий инвестиция ҳисобига 1 миллион юқори даромадли иш ўринларини яратишга хизмат қилади. 
 
Ҳар бир келишувни лойиҳага айлантириш, сармояларни қисқа фурсатларда жалб қилиш ва уларнинг самарадорлигига масъул, фақат ва фақат инвестиция билан ишлайдиган алоҳида янги тизим яратилиши белгиланди. Бундан ташқари, маҳаллий саноат ва кооперацияни ривожлантириш бўйича ҳам худди шундай алоҳида тизимни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ экани таъкидланди. 
 
“Умуман, иқтисодиётни рақобатдош қилиш, инвестициялар самарадорлигини ошириш, саноат тармоқларини технологик трансформация қилиш мутлақо янги ёндашувларни талаб этмоқда. Бунинг учун Иқтисодиёт ва молия, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирликларининг фаолияти тубдан қайта кўриб чиқилади”,
 – деди Президент.

Янги технологик босқичга ўтиш ва қўшилган қиймат занжирини кенгайтириш бўйича саноатни ривожлантириш дастури бошланади. 
 
Бу жараёнда келгуси беш йилда саноатда қўшилган қийматни ҳозирги 36,5 миллиард доллардан камида 60 миллиард долларга етказиш, юқори ва ўртадан юқори технологияли тармоқлардаги маҳсулотлар ҳажмини 2,5 баробар ошириш марра сифатида белгиланади. 
 
Бунга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 2026-йилда 52 миллиард долларлик 782 та янги саноат ва инфратузилма лойиҳасига старт берилади. Келгуси йилнинг ўзида 14 миллиард долларлик 228 та янги йирик қувватлар ишга туширилади. 
 
Масалан, Навоийдаги олтин конларида маъдан қазиб олиш бўйича 320 миллион долларлик лойиҳа ишга туширилиб, қўшимча 2 миллион тонна маъдан қайта ишланади. Шунингдек, “Мурунтов” конини ўзлаштиришнинг навбатдаги босқичи ҳамда кумуш конлари бўйича 2 миллиард 300 миллион долларлик йирик лойиҳалар амалга оширилади. 
 
Натижада йилига 18 миллион тонна маъданни қайта ишлаш қуввати барпо этилиб, 2030-йилгача олтин ишлаб чиқариш ҳажми 175 тоннага етказилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Прокурорлар Юн Сок Ёль учун 10 йил қамоқ жазосини сўради'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:59

    Прокурорлар Юн Сок Ёль учун 10 йил қамоқ жазосини сўради

    Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёльга нисбатан махсус прокуратура томонидан 10 йилга озодликдан маҳрум этиш сўрови киритилди.

    'Коррупцияга йўл қўйиш – ислоҳотларимизга хиёнатдир!'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:45

    Коррупцияга йўл қўйиш – ислоҳотларимизга хиёнатдир!

    Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига қилган Мурожаатномаси давомида комплаенс хизматига алоҳида урғу берди.

    '9-синф битирувчиларини фанларни ўзлаштириши ва касбий қизиқишига қараб саралаб олинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:37

    9-синф битирувчиларини фанларни ўзлаштириши ва касбий қизиқишига қараб саралаб олинади

    Олийгоҳларга кириш истагида бўлмаган ёшлар техникумларга юборилади.

    'БМТ таҳлилига кўра, сифатли йўллар иқтисодиётимизнинг камида 2 фоиз ўсишига туртки беради'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:31

    БМТ таҳлилига кўра, сифатли йўллар иқтисодиётимизнинг камида 2 фоиз ўсишига туртки беради

    Тошкент – Самарқанд, Тошкент – Андижон, Тошкент – Бўстонлиқ, Пунғон – Наманган ва Қарши – Шаҳрисабз йўналишида юқори тезликда ҳаракатланишга мўлжалланган 800 километр йўллар қурилиши бошланади.

    'Тошкентнинг янги йил арчаси дунё рейтингидан жой олди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:25

    Тошкентнинг янги йил арчаси дунё рейтингидан жой олди

    Шаҳар ҳокимлиги маълум қилишича, арчанинг баландлиги 35 метр бўлиб, пойтахтимизни йирик мегаполисларга қўшади.

    'Уй-жой ипотекасига 2026 йилда 23 триллион сўм ресурс ажратилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:20

    Уй-жой ипотекасига 2026 йилда 23 триллион сўм ресурс ажратилади

    Шунингдек, битта квартира учун ажратиладиган имтиёзли ипотека кредитининг миқдори 15 фоизга оширилади.