Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси давом этмоқда.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти таҳлилига кўра, сифатли йўллар иқтисодиётимизнинг камида 2 фоиз ўсишига туртки беради.
Автомобил йўлларининг сифатини яхшилаш, транзит салоҳиятини янада ошириш мақсадида беш йиллик дастур амалга оширилади.
Бунда Андижон билан Қўнғиротни, Тошкент билан Термизни, Самарқанд билан Шаҳрисабзни, Олот билан Сариосиёни боғлайдиган, узунлиги 4 минг километр магистрал йўллар халқаро талабларга мос “автобан”ларга айлантирилади.
2026-йилнинг ўзида Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё ҳудудидан ўтган умумий фойдаланишдаги 300 километр йўлларда реконструкция ишлари якунланади.
Тошкент – Самарқанд, Тошкент – Андижон, Тошкент – Бўстонлиқ, Пунғон – Наманган ва Қарши – Шаҳрисабз йўналишида юқори тезликда ҳаракатланишга мўлжалланган 800 километр йўллар қурилиши бошланади.
Энди йўлларни лойиҳалаштиришда аҳолининг фикри, транспорт қатновининг атроф-муҳитга таъсирини инобатга олиш, пиёдалар учун “тўсиқсиз” муҳит яратиш бўйича қатъий талаблар қонун даражасида мустаҳкамланади.






