АсосийДунё

Путин Украина билан ҳудудларни қисман “алмаштириш” эҳтимолини истисно этмади

Россия президенти Владимир Путин АҚШ ва Украина билан урушни тўхтатиш бўйича музокаралар доирасида айрим ҳудудлар масаласида муросага тайёр эканини билдирди.

'Путин Украина билан ҳудудларни қисман “алмаштириш” эҳтимолини истисно этмади'ning rasmi

Россия президенти Владимир Путин 25 декабрь куни бўлиб ўтган Давлат кенгаши йиғилишида Украина билан боғлиқ музокаралар ҳақида гапирар экан, ҳудудларни қисман “алмаштириш” варианти истисно этилмаслигини айтди. Бу ҳақда Россиянинг “Коммерсант” нашри хабар берди.

ОАВларга кўра, гап 2022 йилда Россия томонидан аннексия қилинган деб эълон қилинган Запороже ва Херсон вилоятларига тааллуқли талабларни юмшатиш ҳақида кетмоқда. Хусусан, Москва ушбу ҳудудлардан Украина қўшинларини тўлиқ олиб чиқиш шартини илгари сурмаслиги мумкин.

Шу билан бирга, Путин Донетск вилоятидаги Краматорск–Константиновка–Славянск ҳудудлари масаласи муҳокама қилинмаслигини алоҳида таъкидлаган.

Россия президенти, шунингдек, АҚШ билан Запороже атом электр станциясини қўшма бошқариш масаласи муҳокама қилинаётганини айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ томони станцияда майнинг билан шуғулланиш ҳамда Украинага электр энергияси етказиб бериш масалаларига қизиқиш билдирган.

26 декабрь куни Украина президенти Владимир Зеленский яқин вақт ичида АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашув бўлиб ўтишини маълум қилди. Украина ОАВларига кўра, ушбу учрашув 28 декабрь куниёқ ўтказилиши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сурия янги миллий валютани муомалага киритмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:42

    Сурия янги миллий валютани муомалага киритмоқда

    Янги пул бирлиги молиявий мустақиллик ва иқтисодий тикланиш рамзи сифатида тақдим этилди.

    'Бразилиялик ёш гимнастикачи 18 ёшида ҳаётдан кўз юмди'ning rasmi

    Дунё Бугун 03:53

    Бразилиялик ёш гимнастикачи 18 ёшида ҳаётдан кўз юмди

    Бразилиянинг истиқболли бадиий гимнастикачиларидан бири бўлган Изабел Марсиняк 18 ёшида вафот этди.

    'Россиялик актриса Вера Алентова 84 ёшида вафот этди'ning rasmi

    Дунё 25.12.2025 15:42

    Россиялик актриса Вера Алентова 84 ёшида вафот этди

    “Москва кўз ёшларга ишонмайди” фильмидаги бош роли билан танилган Вера Алентова ҳаётдан кўз юмди.

    'Тожикистон ва Афғонистон чегарасида қуролли тўқнашув ортидан икки чегарачи ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 25.12.2025 10:26

    Тожикистон ва Афғонистон чегарасида қуролли тўқнашув ортидан икки чегарачи ҳалок бўлди

    Афғонистон томондан ноқонуний равишда чегарани кесиб ўтган шахслар билан тўқнашувда Тожикистоннинг икки нафар чегарачиси ҳалок бўлди.

    'КХДР илк атом сувости кемасини намойиш қилди'ning rasmi

    Дунё 25.12.2025 09:49

    КХДР илк атом сувости кемасини намойиш қилди

    Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакат тарихида илк бор атом энергетик қурилмасига эга сувости кемасини кўздан кечирди.

    'Нигерияда масжид портлади'ning rasmi

    Дунё 25.12.2025 05:42

    Нигерияда масжид портлади

    Ҳодиса ортидан камида 7 киши ҳалок бўлган.