2026 йил 1 январдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар электрон тўловларни қабул қилиш учун тўлов ташкилотларининг рақамли платформаларида шакллантирилган махсус QR-кодга эга бўлиши шарт.
Бундай QR-коднинг мавжуд эмаслиги назорат-касса техникаси ва (ёки) ҳисоб-китоб терминалларини қўлламасликка тенглаштирилади.
Мазкур ўзгартишлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 221-моддасига киритилди. Ушбу қоидабузарлик учун 5 млн сўм миқдорида жарима белгиланган.
Бошқа шахс номига расмийлаштирилган махсус QR-кодлардан фойдаланиш эса 20 млн сўм миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.






