АсосийЖамият

Самарқанддан Туркияга аёлларни фоҳишаликка юборадиган гуруҳ қўлга олинди

Воситачи ҳар бир чет элга юборилган жабрланувчи учун 400 АҚШ доллари миқдорида пул олган.

'Самарқанддан Туркияга аёлларни фоҳишаликка юборадиган гуруҳ қўлга олинди'ning rasmi

Ўзбекистонда одам савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан Самарқанд вилоятидан Туркияга аёлларни алдов йўли билан юбориб келган трансмиллий жиноий тармоқ фош этилди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аниқланишича, мазкур гуруҳ 2020 йилдан буён аёлларни Истанбул шаҳрига юқори маошли иш ваъдаси билан олиб чиқиб, етиб борганидан сўнг уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини олиб қўйган ва фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаган. 

Жиноий тармоқ ташкилотчиси Истанбул шаҳрида яшовчи, Самарқанд вилоятида туғилган 39 ёшли аёл бўлиб, у жабрланувчиларни жойлаштириш масалаларини ҳал қилган, меҳмонхоналар билан келишувлар олиб борган ва умумий жараённи мувофиқлаштириб келган. Унинг Самарқанд шаҳрида яшовчи 37 ёшли шериги эса моддий аҳволи оғир бўлган аёлларни топиш билан шуғулланган.

Маълум қилинишича, воситачи ҳар бир чет элга юборилган жабрланувчи учун 400 АҚШ доллари миқдорида пул олган.

Тезкор тадбирлар давомида гумондорлар пойтахт аэропортида навбатдаги икки нафар аёлни чет элга олиб чиқишга уринган пайтда қўлга олинди. Жабрланувчилар парвоздан олдин ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қутқарилди.

 Мазкур ҳолат юзасидан жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, жиноий тармоқ фаолиятининг тўлиқ кўлами ҳамда ушбу канал орқали жабрланган барча шахсларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Саудияда эркак Масжидул Ҳарамдан ўзини ташлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:50

    Саудияда эркак Масжидул Ҳарамдан ўзини ташлади

    Ҳолат бўйича барча тегишли ҳуқуқий ва расмий жараёнлар якунланган.

    '1 январдан ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар тўлов QR-кодисиз фаолият юритса, жаримага тортилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:36

    1 январдан ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар тўлов QR-кодисиз фаолият юритса, жаримага тортилади

    Бундай QR-коднинг мавжуд эмаслиги назорат-касса техникаси ва (ёки) ҳисоб-китоб терминалларини қўлламасликка тенглаштирилади.

    'Ҳабиб ва Златан армрестлингда куч синашди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:51

    Ҳабиб ва Златан армрестлингда куч синашди

    UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов футбол афсонаси Златан Ибрагимович билан армрестлингда беллашди.

    'Прокурорлар Юн Сок Ёль учун 10 йил қамоқ жазосини сўради'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:59

    Прокурорлар Юн Сок Ёль учун 10 йил қамоқ жазосини сўради

    Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёльга нисбатан махсус прокуратура томонидан 10 йилга озодликдан маҳрум этиш сўрови киритилди.

    'Коррупцияга йўл қўйиш – ислоҳотларимизга хиёнатдир!'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:45

    Коррупцияга йўл қўйиш – ислоҳотларимизга хиёнатдир!

    Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига қилган Мурожаатномаси давомида комплаенс хизматига алоҳида урғу берди.

    '9-синф битирувчиларини фанларни ўзлаштириши ва касбий қизиқишига қараб саралаб олинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:37

    9-синф битирувчиларини фанларни ўзлаштириши ва касбий қизиқишига қараб саралаб олинади

    Олийгоҳларга кириш истагида бўлмаган ёшлар техникумларга юборилади.