АсосийЖамият

Вояга етмаганлар билан никоҳ қурганлик учун жазо чоралари кучайтирилади

Шунингдек, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳга йўл қўйилмайди.

'Вояга етмаганлар билан никоҳ қурганлик учун жазо чоралари кучайтирилади'ning rasmi
Яқин қариндошлар орасидаги никоҳга йўл қўйилмаслиги, шунингдек, никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришганлик учун жарима миқдорлари оширилиши ҳақидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликлари ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди, деб хабар берди Адлия вазирлиги.

Лойиҳага кўра, ён шажара бўйича 2-, 3- ва 4-даражадаги қариндошлар - тоға ва амаки, амма ва хола ўз жиянлари билан, шунингдек, тоғавачча, амакивачча, аммавачча ва холаваччалар ўртасида никоҳ тузишга йўл қўйилмаслиги белгиланмоқда.

Бироқ никоҳланувчи томонлардан бири фарзандликка олинган ёки ўгай фарзанд бўлган ҳоллар, агар фарзандликка олинган никоҳланувчи шахс никоҳланувчи 2-шахсга ҳақиқатда 1-, 2-, 3- ва 4-даражали қариндош бўлмаса бундан мустасно.

Шунингдек, никоҳга киришни хоҳловчиларнинг аризасига кўра ҳомиладорлик, бола туғилиши билан боғлиқ ҳолатларда никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан 1 йилга камайтириши мумкинлиги белгиланмоқда.

Бундан ташқари, никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, БҲМ 50 бараваридан 100 бараваригача (20 млн 600 минг сўмдан 41 млн 200 минг сўмгача) миқдорда жарима ёки 240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши белгиланмоқда.

Амалдаги қонунчиликда ушбу жиноят учун БҲМ 20 бараваридан 30 бараваригача (8 млн 240 минг сўмдан 12 млн 360 минг сўмгача) миқдорда жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазо чоралари белгиланган, дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда 9 ойда 15 мингдан зиёд эгизаклар дунёга келди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:54

    Ўзбекистонда 9 ойда 15 мингдан зиёд эгизаклар дунёга келди

    Жами туғилишлар сони эса 664,6 мингга етди.

    'Бугун фақат Қорақалпоғистонда қор ёғади'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:08

    Бугун фақат Қорақалпоғистонда қор ёғади

    Пойтахтда ҳаво ҳарорати 9 даражагача кўтарилади.

    'Саудияда эркак Масжидул Ҳарамдан ўзини ташлади'ning rasmi

    Жамият 26.12.2025 16:50

    Саудияда эркак Масжидул Ҳарамдан ўзини ташлади

    Ҳолат бўйича барча тегишли ҳуқуқий ва расмий жараёнлар якунланган.

    'Самарқанддан Туркияга аёлларни фоҳишаликка юборадиган гуруҳ қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият 26.12.2025 16:01

    Самарқанддан Туркияга аёлларни фоҳишаликка юборадиган гуруҳ қўлга олинди

    Воситачи ҳар бир чет элга юборилган жабрланувчи учун 400 АҚШ доллари миқдорида пул олган.

    '1 январдан ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар тўлов QR-кодисиз фаолият юритса, жаримага тортилади'ning rasmi

    Жамият 26.12.2025 14:36

    1 январдан ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар тўлов QR-кодисиз фаолият юритса, жаримага тортилади

    Бундай QR-коднинг мавжуд эмаслиги назорат-касса техникаси ва (ёки) ҳисоб-китоб терминалларини қўлламасликка тенглаштирилади.

    'Ҳабиб ва Златан армрестлингда куч синашди'ning rasmi

    Жамият 26.12.2025 11:51

    Ҳабиб ва Златан армрестлингда куч синашди

    UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов футбол афсонаси Златан Ибрагимович билан армрестлингда беллашди.