АсосийЖамият

Бугун баъзи ҳудудларда ёмғир, баъзиларида эса қор ёғади

28 декабрь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

'Бугун баъзи ҳудудларда ёмғир, баъзиларида эса қор ёғади'ning rasmi

Тошкент ва атрофидаги ҳудудларда ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғиши кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–2° илиқ, кундузи 7–9° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон, Хоразм ва бошқа шимолий ҳудудларда ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қор ёғиши ва туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–10° совуқ, кундузи 0–5° илиқ бўлади.

Тоғли ва тоғолди ҳудудларда ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–10° совуқ, кундузи 2–7° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар