АсосийЖамият

Энди ҳоким ёрдамчилари ободонлаштириш бошқармаларига раҳбарлик қилади

2026 йил 1 январдан бошлаб туман ва шаҳар бюджетлари харажатларини камайтириш тақиқланади.

'Энди ҳоким ёрдамчилари ободонлаштириш бошқармаларига раҳбарлик қилади'ning rasmi

Президентнинг тегишли қарорига асосан Ўзбекистонда маҳаллий ҳокимият органларининг ваколатлари кенгайтирилади ва бу орқали уларнинг молиявий мустақиллиги таъминланади.

Қайд этилишича, 2026 йил 1 январдан бошлаб, туман (шаҳар)лар ҳокимларининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида ободонлаштириш бошқармалари бошлиғи ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари қуйидагиларни амалга оширади:

2026 йил 1 мартга қадар ободонлаштириш бошқармаларига камида 0,5 га ер майдонларини ажратган ҳолда иссиқхоналар ташкил этиш;

келаси йил 1 апрелдан шаҳар ободонлаштириш бошқармаларига бириктирилган ҳудудларга улар томонидан етиштирилган мавсумий гул кўчатлари экиш чораларини кўриш

2027 йилдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларидаги ободонлаштириш бошқармаларида жорий этиш;

бир ой муддатда бошқармаларга бириктирилган ҳудудлардаги автотураргоҳларни тўлиқ хатловдан ўтказиш; 

2026 йил 1 апрелга қадар барча автотураргоҳларга автомототранспорт воситаларининг кириш-чиқишини назорат қилувчи автоматлаштирилган тизим ўрнатиш назарда тутилган.

Ҳокимият органлари ҳузуридаги жамғармалар ва маҳаллий бюджетлар 2026 йил 1 январдан маҳаллий қўшимча манбалар маблағининг бўш турган қисмини аукцион орқали банкда депозитга қўйиб, даромад топишига рухсат берилади.

Ушбу санадан туман ва шаҳар бюджетлари харажатларини камайтириш ҳам тақиқланади.

    Бошқа янгиликлар