АсосийЖамият

Путинни тинчликка фақат Трамп мажбур қила оладими?

НАТО Бош котиби Трамп Украинадаги урушни тугатишга қодир ягона шахс эканини айтди.

'Путинни тинчликка фақат Трамп мажбур қила оладими?'ning rasmi

НАТО Бош котиби Марк Рютте Германиянинг Bild газетасига берган интервьюсида Россия Президенти Владимир Путинни музокаралар столига фақат АҚШ Президенти Доналд Трамп мажбур қила олишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Трамп Украинадаги урушни якунлашга жиддий эътибор қаратган.

Рютте тинчлик келишувлари доимо муросаларни талаб қилишини қайд этар экан, қайси томон қандай ён бериши кераклиги ҳақида аниқ фикр билдирмади. Шу билан бирга, у Трамп президент бўлган тақдирда АҚШ Украинани қўллаб-қувватлашдан воз кечади деган хавотирлар асоссиз эканини, Вашингтон НАТОга содиқ қолишини айтди.

НАТО Бош котибининг таъкидлашича, урушни тўхтатиш қийин бўлаётганининг сабаби — Путин катта йўқотишларга қарамай жангларни давом эттиришга тайёр. НАТО ҳисоб-китобларига кўра, Россия Украинанинг 1 фоиздан кам ҳудудини эгаллаган бўлса-да, бунинг эвазига 1,1 миллионгача ҳарбий ҳалок бўлган ёки яраланган.

Рютте Украинага Ғарбнинг кучли хавфсизлик кафолатлари ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини айтиб, Путинни янги ҳужумдан тийиб турувчи уч омилни санаб ўтди: тайёр ҳолатдаги Украина армияси, Франция ва Буюк Британия бошчилигидаги “кўнгиллилар коалицияси” ҳамда АҚШнинг бевосита иштироки. Унинг фикрича, бу механизм аввалги “Минск” келишувларидан тубдан фарқ қилади ва анча мустаҳкам кафолатларни таъминлайди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда ўзини дистрибьютор сифатида танитиб, фуқароларни чув туширган шахс қамоққа олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:19

    Тошкентда ўзини дистрибьютор сифатида танитиб, фуқароларни чув туширган шахс қамоққа олинди

    Ижтимоий тармоқлар орқали катта даромад ваъда қилган гумонланувчи жуда кўп миқдордаги фирибгарликда айбланмоқда.

    'Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга сафар қилмоқда?'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:35

    Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга сафар қилмоқда?

    2025 йилнинг 11 ойида қарийб 7 млн нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда хорижга чиққан. Бу ўтган йилга нисбатан 23 фоизга кўп.

    'Андижонда Lacetti дарахтга урилиб, ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:32

    Андижонда Lacetti дарахтга урилиб, ёниб кетди

    Ҳодиса вилоятнинг Олтинкўл туманида содир бўлган.

    'Ўзбекистонда экологик вазият сезиларли даражада яхшиланиб боряпти'ning rasmi

    Жамият 28.12.2025 16:54

    Ўзбекистонда экологик вазият сезиларли даражада яхшиланиб боряпти

    Экология масаласи — бу фақат бугуннинг эмас, балки келажак авлод тақдирига дахлдор масала.

    'Тошентда уйи олдига автомобиль қўйганлар пул тўлайдими?'ning rasmi

    Жамият 28.12.2025 15:10

    Тошентда уйи олдига автомобиль қўйганлар пул тўлайдими?

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда муҳокама бўлаётган саволга жавоб берди.

    'Тошентда уйи олдига автомобиль қўйганлар пул тўлайдими?'ning rasmi

    Жамият 28.12.2025 15:10

    Тошентда уйи олдига автомобиль қўйганлар пул тўлайдими?

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда муҳокама бўлаётган саволга жавоб берди.