АсосийСиёсат

Президент Қурилиш вазирлигининг Янги Тошкентдаги янги биносини кўздан кечирди

Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент ҳудудида барпо этилган Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг янги биноси ҳамда замонавий инфратузилма объектлари билан танишди.

'Президент Қурилиш вазирлигининг Янги Тошкентдаги янги биносини кўздан кечирди'ning rasmi

30 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари доирасида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг янги маъмурий биносини бориб кўрди. Давлат раҳбари дастлаб ер ости автотураргоҳи ва пиёдалар йўлагини қуриш жараёни билан танишди. Қиймати 100 миллион доллар бўлган мазкур автотураргоҳ 2026-йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Шунингдек, вазирлик учун модул турдаги янги бино барпо этилиб, унда 550 нафар ходим фаолият юритмоқда. Ушбу мажмуа вазирлик ва тизим ташкилотларини бир жойда жамлаб, иш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Президентга “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими доирасида жорий этилган рақамли платформалар фаолияти ҳақида маълумот берилди. Жумладан, шаҳарсозлик кадастри геопортали, рақамли бош режалар, тендер ва рейтинг тизимлари тақдим этилди.

Давлат раҳбари тизимни янада рақамлаштириш ва шаффофликни кучайтириш бўйича топшириқлар бериб, ёш мутахассислар билан суҳбатлашди ҳамда ахборот технологияларини чуқур ўрганиш муҳимлигини таъкидлади.

    Бошқа янгиликлар