АсосийБу қизиқ

Талабалар шартнома тўлаш муддатига қўшимча вақт берилди

Олий таълим муассасалари бакалавриат ва магистратура талабалари учун тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 2026 йил 31 январгача узайтирилди.

'Талабалар шартнома тўлаш муддатига қўшимча вақт берилди'ning rasmi

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабарига кўра, давлат комиссиясининг тегишли баёнига асосан 2025/2026-ўқув йилида олий таълим ташкилотларига қабул қилинган талабалар учун шартнома тўловларини амалга ошириш ва талабалар сафига қабулни расмийлаштириш муддати 2026 йил 31 январь (шу куни ҳам) этиб белгиланди.

Қайд этилишича, қабул параметрлари доирасида ўқишга тавсия этилган абитуриентлар базавий тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқиш қийматининг камида 50 фоизини тўлаши лозим. Шунингдек, табақалаштирилган (супер) тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирганлар ҳам белгиланган йиллик тўловнинг камида 50 фоизини амалга ошириши талаб этилади.

Маълумот учун, амалдаги тартибга мувофиқ, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалари учун контракт тўловлари муддати олий таълим муассасаси раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қўқонлик табиб қамоқдан чиқди'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 16:26

    Қўқонлик табиб қамоқдан чиқди

    Иқболжон Солиев ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларни асоссиз деб атаб, фаолияти қонуний эканини билдирди.

    'Энг кўп кешбек олинган ҳудудлар очиқланди'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 15:48

    Энг кўп кешбек олинган ҳудудлар очиқланди

    Ўзбекистонда истеъмолчиларга 130 миллиард сўмдан ортиқ кешбек қайтарилди.

    'Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 02:39

    Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

    30 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.

    'Доллар курси пасайди'ning rasmi

    Бу қизиқ 29.12.2025 11:35

    Доллар курси пасайди

    Марказий банк маълумотига кўра, 30 декабрь куни доллар 12 025 сўмни ташкил этди.

    'Индонезиядаги қарилар уйи ёниб кетди, қурбонлар бор'ning rasmi

    Бу қизиқ 29.12.2025 08:55

    Индонезиядаги қарилар уйи ёниб кетди, қурбонлар бор

    Сулавеси оролидаги “Сокин кексалар” қарилар уйида содир бўлган йирик ёнғин камида 16 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

    'Бугун ёмғир ёғади'ning rasmi

    Бу қизиқ 29.12.2025 02:41

    Бугун ёмғир ёғади

    29 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди.