АсосийЖамият

“Ўзбекистон — 2030”Стратегиясидаги мақсадларни вақтида бажармаган мансабдор ишдан ҳам олиниши мумкин - Элдор Туляков

Бугун, 30 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатномасида таъкидланган вазифага мувофиқ, “Ўзбекистон - 2030” стратегиясининг қайта кўриб чиқилган лойиҳаси юзасидан матбуот анжумани ўтказилади.

'“Ўзбекистон — 2030”Стратегиясидаги мақсадларни вақтида бажармаган мансабдор ишдан ҳам олиниши мумкин - Элдор Туляков'ning rasmi

Унда эълон қилинган маълумотларга кўра, 2023-2025 йилларда:

-  камбағаллик даражаси 11 фоиздан → 6,8 фоизга

-  ишсизлик 6,8 фоиздан → 4,9 фоизга тушган.

-  ялпи ички махсулот хажми 103 млрд долларан → 145 млрд долларга етган.

Сўнгги икки йилда давлат раҳбарининг 650 дан зиёд фармон ва қарори қабул қилинган, 500 дан зиёд турли йиғилиш, учрашув ва тақдимотларда барча соҳалар бўйича янги вазифалар қўйилган.  Аммо,

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва кўп миллатли халқимизга Мурожаатномасида:

“Эришилган улкан натижалар, янги устувор вазифалар “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда.

Юртимизнинг келгуси беш йиллик тараққиётига дахлдор бўлган ушбу ҳужжат кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиб, аҳолимизнинг фикр-мулоҳазалари асосида такомиллаштирилади.

Парламент вакилларини ҳам бу жараёнда ўз таклифлари билан фаол иштирок этишга чақираман”,  – деган эди.

Шунингдек, матбуот анжуманида аҳоли сони 2023 йилда 36,7 млн ташкил қилган бўлса, → ушбу кўрсаткич 2030 йилга келиб 41

млн ошиши прогноз қилинганлиги, урбанизация жараёнлари, бандлик ва даромадлар масалалари янги стратегик ёндашувларни тақозо этаётгани таъкидланди. 2026-2030 йилларга мўлжалланган

"Ўзбекистон - 2030" стратегияси 451 та максадли кўрсаткич

Бунда:

→ 132 та кўрсаткич янги таҳрирда ва янги мезонлар асосида белгиланмоқда

→ 191 та янги кўрсаткич билан тўлдирилмоқда

→ 129 та кўрсаткич ўзгаришсиз қолдирилмоқда

→ 184 та кўрсаткич чиқариб ташланмоқда эканлиги маълум қилинди.

Энди "Тараққиёт стратегияси" маркази томонидан давлат ташкилотлари ва ҳокимликлар ҳар йилга белгиланган стратегиядаги мақсадларга эришиш кўрсаткичлари баҳоланиб боради.

ЯНГИ ТАРТИБНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

Рақамли платформада Стратегия мақсадларининг самарадорлик кўрсаткичларига эришилиши ҳолати

"яшил", "сариқ" ва "қизил" тоифаларга ажратилади:

"ЯШИЛ" - белгиланган самарадорлик

кўрсаткичига ўз вақтида ва тўлиқ, эришилган

"САРИҚ" - белгиланган самарадорлик

кўрсаткичига эришилишида кечикишлар

мавжуд, бироқ уларни бартараф этиш имкони бор

"ҚИЗИЛ" - самарадорлик кўрсаткичига

эришилишида жиддий кечикишлар мавжуд ёки уларга умуман эришилмаган.

Darakchi.uz мухбири “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директоридан: "Агар масъул ташкилот қизил рангдаги баҳоланишни кўрсатса, бошқа рейтинглар каби шунчаки эълон қилинади холосми ёки масъул ташкилотга ёки ташкилотнинг масъул мансабдорига нисбатан жавобгарлик борми? Улар назорат қилувчи ташкилотлар ва халқ олдида қандай жавобгарликка тортилади?" саволи билан юзланди.

Элдор Туляковнинг сўзларига кўра, "Нега амалга ошира олинмаганлигининг сабаблари ўрганилади. Амалга ошириш бўйича амалий ёрдамлар ёки усуллар бўйича махсус таклиф ва маслаҳатлар берилади. "Яшил" кўрсаткичли етакчи ташкилотлар тажрибалари ўргатилади. Агар булардан ҳам бирор натижа чиқмаса, керакли жойларга хат билан мурожаат қилиб ташкилотнинг раҳбарига нисбатан ишдан олиш ҳақида сўралади. Бу сўнгги чора бўлади.”

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“грин карта” визалари берилиши вақтинча тўхтатилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:11

    “грин карта” визалари берилиши вақтинча тўхтатилди

    30 декабрдан бошлаб АҚШ Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси (DV) дастури бўйича визалар беришни тўхтатди.

    'Зеленский Трамп билан музокаралар якунларини очиқлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:06

    Зеленский Трамп билан музокаралар якунларини очиқлади

    Украина президенти Володимир Зеленский Флоридада АҚШ президенти Дональд Трамп билан бўлиб ўтган учрашувда хавфсизлик кафолатлари, Украинани тиклаш ва кейинги сиёсий қадамлар бўйича муҳим келишувларга эришилганини маълум қилди.

    'Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:56

    Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиши мумкин

    “Ўзгидромет” 31 декабрь ҳамда 5 январь кунлари тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи мавжудлигини маълум қилди.

    'Ўзбекистон Афғонистонга 390 тонна инсонпарварлик ёрдамини юборди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:48

    Ўзбекистон Афғонистонга 390 тонна инсонпарварлик ёрдамини юборди

    Ёрдам таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар ва тиббий ускуналар мавжуд.

    'Туркия ва Арманистон визавий тартибни енгиллаштирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:50

    Туркия ва Арманистон визавий тартибни енгиллаштирди

    2026 йил 1 январдан Арманистон ва Туркия дипломатик, хизмат ва махсус паспорт эгалари учун визаларни электрон тарзда, бепул олиш имкониятини йўлга қўяди.

    'Сирдарёда тўрт нафар йўловчиси бўлган автомобиль каналга тушиб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:40

    Сирдарёда тўрт нафар йўловчиси бўлган автомобиль каналга тушиб кетди

    Фожиа оқибатида барча йўловчилар ҳалок бўлган, ҳайдовчи эса омон қолган.