АсосийДунё

Путин янги йил табригида урушга урғу берди

Россия президенти Украинага қарши давом этаётган урушни алоҳида таъкидлади ва ҳарбийларни “қаҳрамонлар” деб атади.

'Путин янги йил табригида урушга урғу берди'ning rasmi

Путин ўз нутқида Россия армияси жангчилари ва қўмондонларини табриклаб, улар “она замин, ҳақиқат ва адолат учун курашиш масъулиятини зиммасига олганини” айтди. Президент ҳарбийларни “сўзда ҳам, амалда ҳам” қўллаб-қувватлашини билдириб, “Сизларга ва ғалабамизга ишонамиз!” дея мурожаатини якунлади.

Мурожаатнинг қолган қисми одатий руҳда кечди. Путин Россиянинг “минг йиллик тарихи”ни эслаб, фуқароларни бирдамликка чақирди. Унинг таъкидлашича, айнан бирлик мамлакатнинг суверенитети, хавфсизлиги ва келажагини белгилайди.

Шу билан бирга, Россия президенти Украинадаги урушда РФ қуролли кучларининг йўқотишлари ҳақида лом-мим демади. ББC рус хизмати ва “Медиазона” маълумотларига кўра, 2025-йил декабр ўрталарига келиб урушда ҳалок бўлган 155 мингдан ортиқ россиялик ҳарбийнинг шахси аниқланган.

Экспертлар эса реал йўқотишлар бундан анча юқори — 200–300 мингдан ортиқ бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россия нефтидан чекиниш: Ҳиндистон Колумбияга юзланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:04

    Россия нефтидан чекиниш: Ҳиндистон Колумбияга юзланди

    АҚШнинг Россияга қарши санкциялари кучайиши фонида Ҳиндистон нефт импортини диверсификация қилмоқда.

    '“Walt Disney” жаримага тортилди'ning rasmi

    Дунё 31.12.2025 12:05

    “Walt Disney” жаримага тортилди

    Қомпания болалар махфийлигини ҳимоя қилиш қонунларини бузганликда айбланган.

    'Тожикистонда тўй кортежи иштирокидаги ЙТҲда 4 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 31.12.2025 11:23

    Тожикистонда тўй кортежи иштирокидаги ЙТҲда 4 киши ҳалок бўлди

    Тожикистоннинг Хатлон вилоятида тўй кортежи иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тўрт нафар киши ҳаётдан кўз юмди.

    'АҚШ 2026 йилги Жаҳон чемпионатида дронларга қарши хавфсизликни кучайтиради'ning rasmi

    Дунё 31.12.2025 09:55

    АҚШ 2026 йилги Жаҳон чемпионатида дронларга қарши хавфсизликни кучайтиради

    АҚШ ҳукумати 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати даврида хавфсизликни таъминлаш мақсадида дронларга қарши чора-тадбирларни кучайтириш учун 11 штат ҳокимиятига 250 миллион доллар ажратди.

    'Катта дрелл билан банкни тешиб кетишди'ning rasmi

    Дунё 31.12.2025 06:08

    Катта дрелл билан банкни тешиб кетишди

    Германиянинг Гелсенкирчен шаҳрида номаълум шахслар банк сейфини тешиб, қарийб 30 миллион евро ҳамда қимматбаҳо буюмларни ўғирлаб кетди.

    'Қумқўрғон тумани ҳокими лавозимидан озод этилди'ning rasmi

    Дунё 30.12.2025 12:35

    Қумқўрғон тумани ҳокими лавозимидан озод этилди

    Қишда аҳолига тезак ёқишни тавсия қилгани билан танилган Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.