АсосийЖамият

Саида Мирзиёева Кирилл Альтман билан бўлган интервьюси ҳақида фикр билдирди

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева блогер ва журналист Кирилл Альтман билан бўлиб ўтган интервьюси юзасидан муносабат билдирди.

'Саида Мирзиёева Кирилл Альтман билан бўлган интервьюси ҳақида фикр билдирди'ning rasmi

Кеча, 1 январь куни Президент администрацияси раҳбарининг илк катта интервьюси Кирилл Алтманнинг ЁуТубеъдаги “АлтерЕго” саҳифасида эълон қилинган эди. Бугун, 2 январь куни Саида Мирзиёева ушбу суҳбат ҳақида ўз фикрларини ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзиб қолдирди.

Унинг қайд этишича, интервью мазмунли ва очиқ руҳда ўтган. Суҳбат давомида Мирзиёева шахсий ҳаёти, шунингдек, ижтимоий-сиёсий фаолиятига доир долзарб ҳамда жамоатчиликни қизиқтирган саволларга жавоб берган.

"Ишонаманки, бундай учрашувлар оммавий ахборот воситалари билан очиқ ва самарали мулоқот маданиятини янада ривожлантиришга хизмат қилади”, — дея ёзган Президент администрацияси раҳбари.

    Бошқа янгиликлар