АсосийЖамият

Тошкентда ерости ўтиш жойидан телефон олиб қочган шахс қўлга олинди

Пойтахтнинг Шимолий вокзал ҳудудида ерости ўтиш жойида қизнинг телефонини зўрлик билан тортиб олган шахс тезкор тадбирлар натижасида ушланди.

'Тошкентда ерости ўтиш жойидан телефон олиб қочган шахс қўлга олинди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида декабрь ойи охирида содир этилган босқинчилик ҳолати юзасидан гумонланувчи қўлга олинди. Шаҳар ИИББ маълум қилишича, ҳодиса 21 декабрь куни соат 21:00 атрофида Шимолий вокзал яқинидаги ерости пиёдалар ўтиш жойида содир бўлган.

Маълумотларга кўра, 21 ёшли қизга номаълум шахс ҳужум қилиб, қиймати тахминан 500 АҚШ долларига тенг смартфонини тортиб олиб қочиб кетган. Олиб борилган тезкор-қидирув ишлари давомида жиноятни содир этган шахс аниқланиб, у илгари судланган 26 ёшли Отабек Мадумаров экани маълум бўлди.

Ҳозирда унга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 164-моддаси (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи ҳибсга олинган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Жиноят учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

    Бошқа янгиликлар