АсосийЖамият

Бўстонлиқда дам олиш масканларига олиб борувчи йўллар бир томонлама қилинди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган Амирсой, Чимён ва Белдерсой дам олиш масканларига олиб борувчи йўлларда ҳаракат вақтинча бир томонлама ташкил этилди.

'Бўстонлиқда дам олиш масканларига олиб борувчи йўллар бир томонлама қилинди'ning rasmi

Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилишича, 2 январь кунидан бошлаб тоғли ҳудудларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисалари ва тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида мазкур йўналишларда транспорт ҳаракати бир томонлама йўлга қўйилган.

Хусусан, 4R6 Тошкент–Чирчиқ–Чимён автомобиль йўлининг 57-километридан 92-километригача бўлган қисмида, яъни 4R10 автомобиль йўли билан туташ жойгача ҳаракат бир томонлама ташкил этилмоқда.

Бўстонлиқ тумани ҳокимининг тегишли фармойишига мувофиқ, ушбу йўлларда ҳайдовчилар учун тақиқловчи, буюрувчи ҳамда ахборот берувчи йўл белгилари ўрнатилган. ЙҲХБ барча ҳаракат иштирокчиларини йўл белгилар ва ЙПХ инспекторлари кўрсатмаларига қатъий амал қилишга чақирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Озарбайжонда эркак онасини ўлдириб, ўзини ёқиб юборди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:59

    Озарбайжонда эркак онасини ўлдириб, ўзини ёқиб юборди

    Озарбайжонда 33 ёшли эркак онасига ҳужум қилиб, уни ўлдирганидан сўнг ўз жонига қасд қилди.

    'Бойсун туманидаги 30-мактаб жамоаси — “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” мусобақаси ғолиби'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:15

    Бойсун туманидаги 30-мактаб жамоаси — “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” мусобақаси ғолиби

    Термиз шаҳрида жойлашган Сурхон арена майдонида ташкил этилган мусобақанинг 3-ўрин учун ва финал баҳслари қизғин тарзда ўтказилди.

    'Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб кетиб вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:32

    Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб кетиб вафот этди

    Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов Darakchi.uz’га маълум қилди.

    'Эскирган симёғочлар қулаши оқибатида чорва молларини ток урди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:23

    Эскирган симёғочлар қулаши оқибатида чорва молларини ток урди

    Ҳолат ортидан 3 бош чорва моли нобуд бўлган.

    'Наманганда 6-синф ўқувчиси зўрландими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:58

    Наманганда 6-синф ўқувчиси зўрландими?

    Вилоят ИИБ матбуот хизмати ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.