АсосийДунё

Трамп: Эрон ҳукумати намойишчиларни ўлдиришда давом этса, АҚШ ёрдамга тайёр

АҚШ Президенти Дональд Трамп агар Эрон ҳукумати тинч намойишчиларга қарши куч ишлатишда давом этса, Қўшма Штатлар уларга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

'Трамп: Эрон ҳукумати намойишчиларни ўлдиришда давом этса, АҚШ ёрдамга тайёр'ning rasmi

Ўз навбатида, расмий Теҳрон Трампнинг баёнотига жавоб қайтарди. Эрон Олий миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШнинг Эрон ички ишларига аралашуви бутун Яқин Шарқни беқарорлаштиришга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 28 декабрдан буён Эронда иқтисодий қийинчиликлар ва юқори инфляция фонида норозилик намойишлари давом этмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, тўқнашувлар чоғида 6 киши ҳалок бўлган, 17 киши жароҳат олган. Норозиликлар мамлакатнинг бир қатор йирик шаҳарларига тарқалган, хавфсизлик кучлари эса намойишларни ташқи кучлар билан боғламоқда.

    Бошқа янгиликлар