АсосийЖамият

Россия томонида жанг қилган ўзбекистонликка суд ҳукми ўқилди

Россия томонида жанг қилган андижонлик фуқарога 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

'Россия томонида жанг қилган ўзбекистонликка суд ҳукми ўқилди'ning rasmi

Россияда қамоқ жазосидан қутулиш эвазига Россия—Украина урушида қатнашган андижонлик фуқарога суд ҳукми ўқилди.

Аниқланишича, Андижон шаҳрида яшовчи И.Х. 2022 йилнинг декабрь ойида ишлаш мақсадида Россия Федерациясига бориб, Москва ва Челябинск шаҳарларида “Яндекс” платформаси орқали етказиб бериш хизмати билан шуғулланган. И.Х. 2023-йилнинг январ ойида гиёҳвандлик воситалари ноқонуний муомаласи билан боғлиқ жиноят учун Россия Федерацияси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан қўлга олинган ва Челябинск шаҳар суди ҳукми билан 8 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

Жазони ўташ жараёнида у Россия ва Украина ўртасида давом этаётган қуролли тўқнашувларда иштирок этиш орқали жазодан қутулиш имконияти борлиги ҳақида таклиф олган ва 2024 йилнинг август ойида Россия Қуролли кучлари билан шартнома тузиб, оддий аскар сифатида ҳарбий хизматга киришган. Ўша йилнинг август–сентябр ойларида Донетск шаҳрида олиб борилган жангларда ўзига бириктирилган АК-74 ўқотар қуроли билан иштирок этган. Жанглар давомида снаряд портлаши оқибатида оғир тан жароҳатлари олган.

Суд-тиббий экспертизасига мувофиқ, айбланувчи умумий меҳнат қобилиятининг учдан биридан кўпроғини доимий равишда йўқотган, чап оёғига “Ilizarov” аппарати ўрнатилган. Жароҳатлардан сўнг И.Х. Россия Федерациясига қарашли ҳарбий госпиталларда узоқ муддат даволанган.

2025 йилнинг сентябрь ойида И.Х. Ўзбекистон Республикасининг консуллик ҳужжатлари асосида Андижонга қайтиб келган.

Жиноят ишлари бўйича Жалақудуқ туман суди томонидан И.Х. Жиноят кодексининг 154-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Унга нисбатан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Бироқ Жиноят кодексининг 72-моддасига асосан мазкур жазо шартлига алмаштирилиб, унга 2 йиллик синов муддати — озодликни чеклаш (уй қамоғи) жазоси белгиланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '2026 йилнинг илк ҳафтаси ўзбекистонликлар учун қандай якунланди?'ning rasmi

    Жамият 04.01.2026 17:22

    2026 йилнинг илк ҳафтаси ўзбекистонликлар учун қандай якунланди?

    Саида Мирзиёева илк бор рус тилида катта интервью берди. Россияда ОМОН ўзбекистонлик мигрантни калтаклаб ўлдиргани айтилмоқда. Янги йилнинг илк кунида эса Ўзбекистонда 1100 нафарга яқин чақалоқ дунёга келди.

    '“Авиасозлар” бозорида яна ёнғин чиқди'ning rasmi

    Жамият 04.01.2026 16:55

    “Авиасозлар” бозорида яна ёнғин чиқди

    Тошкент шаҳар ФВБ ҳодиса тафсилотларини очиқлади.

    'Интернетда гиёҳванд модда сотиб, қарийб 2,5 млн доллар криптоактив айланмасини амалга оширганлар ушланди'ning rasmi

    Жамият 04.01.2026 13:10

    'Тошкентдаги цехда ёнғин чиқди'ning rasmi

    Жамият 04.01.2026 08:26

    Тошкентдаги цехда ёнғин чиқди

    Тошкент шаҳри Яккасарой туманида жойлашган ип егириш цехида ёнғин юзага келди.

    'Тошкентда 34 ёшли пиёда машина уриб юбориши оқибатида вафот этди'ning rasmi

    Жамият 04.01.2026 05:23

    Тошкентда 34 ёшли пиёда машина уриб юбориши оқибатида вафот этди

    Lacetti уриб юборган пиёда олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

    'Бугун тўртта вилоятда ёмғир ёғади'ning rasmi

    Жамият 04.01.2026 03:35

    Бугун тўртта вилоятда ёмғир ёғади

    Ҳаво ҳарорати 7 даража илиқ бўлади.